Линклар

АҚШ Сенатида давом этган узоқ тортишувлардан сўнг бугун президент Жорж Буш Жон Болтонни АҚШ нинг БМТ даги элчиси этиб тайинлади.


Сенатдаги демократлар¸ Болтон АҚШнинг БМТ даги ҳаракатларига зиëн эткизади¸ деган асосда унинг номинациясига қаршилик кўрсатиб келдилар. Қонунга кўра¸ БМТ даги элчи номзоди Сенат томонидан тасдиқланиши керак. Аммо Сенатнинг таътилда эканидан фойдаланган Буш¸ бу лавозимга Болтонни вақтинча тайинлаш ваколатини ишга солди.
”АҚШ олти ойдан бери БМТ даги доимий намоëндасига эга эмас. Бу лавозим бунча узоқ вақт¸ айниқса¸ уруш ва БМТ даги ислоҳотлар муҳокама қилинаëтган бир пайтда бўш қолиши мумкин бўлмаган муҳим лавозимдир”¸ - деди ўз қарорини шарҳлаган Буш.
Жон Болтон¸ Бушнинг аввалги президентлик муҳлати давомида қуролларни назорат қилиш жараëнига маъсул бўлган ва БМТ нинг кескин танқидчиси сифатида шуҳрат қозонган.
XS
SM
MD
LG