Линклар

Германия ташқи ишлар вазирлиги бугун Эронни ядровий масалалар бўйича Европа Иттифоқи билан бораëтган музокара жараëнини таҳлика остида қолдирмасликка чақирди.


Теҳрон ҳукумати агар Европа Иттифоқи бугун ичида ўзига бериладиган иқтисодий ва хавфсизлик ëрдами борасидаги аниқ таклифларини билдирмаса¸ уранни тўйинтириш ишларини қайта давом эттиражагидан пўписа қилмоқда. Германия баëноти ана шу ултиматум муносабати билан эълон қилинди.
Теҳрон иттифоқни ядровий музокараларда қўйилган ўз шартларига тегишли жавоб беришга ноқобилликда айблади. Берлин баëнотида эса¸ бу борадаги чоралар ҳамон муҳокама қилинаëтгани айтилади.
Эрон олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Оға Муҳаммадий¸ Теҳрон ултиматумини тарихий деб тақдим этди.
”Менимча¸бугун барчамиз учун тарихий кундир. Биз яна бир бор қатъий қарорга келдик. Биз яна бир бор ядровий музокараларни қўллашимиз¸ тинчликни¸кескинликни юмшатишни қўллашимизни¸ халқаро ҳамкорлик тарафдори эканимизни¸ аммо босимни қабул қилмаслигимиз¸ халқимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарихий шармандаликни қабул қилмаслигини айтмоқдамиз. Биз Европа Иттифоқи таҳдиди туфайли миллий ҳақларимиздан воз кечмаймиз”¸ - деди Теҳрон расмийси.
XS
SM
MD
LG