Линклар

Бугун Саудий оммавий ахборот воситалари кўпдан бери хаста бўлиб келган мамлакат подшоҳи Фаҳднинг оламдан ўтганини эълон қилди.


”Подшоҳлик маҳкамаси¸ олийнасаб валиаҳд шаҳзода Абдуллоҳ бин Абдул-Азиз ва подшоҳлик оиласининг бутун аъзолари бутун миллат номидан иккала муқаддас масжид қўриқчиси бўлган подшоҳ Фаҳд бин Абдул-Азиз ўлимини чуқур қайғу ва изтироб билан мотам қилади. У кўпдан азият чекиб келган хасталик сабаб оламдан кўз юмди”¸ - дейилди жумладан Саудий телеканаллари эълонида.
Май ойида ўпка хасталиги муносабати билан касалхонага ëтқизилган Фаҳд ўлимига нима сабаб бўлгани айтилмади.
Шу муносабат билан мамлакат телеканаллари ўз эшиттиришларини тўхтатиб¸ ўрнига Қуъони Карим тиловатини бермоқда.
Подшоҳ Фаҳд Саудий Арбистонига 1982 йилдан бери расман ҳукмдорлик қилиб келди¸ аммо у 1995 йилда инсултга учраганидан сўнг¸ мамлакат кундалик ишларини бошқариш унинг ўгай укаси валиаҳд шаҳзода Абдуллаҳ қўлига ўтган эди. Бугун 80 ларга бориб қолган Абдуллоҳ подшоҳ деб эълон қилинди. Саудий мудофаа вазири шаҳзода Султон эса¸ валиаҳд шаҳзода этиб белгиланди.
Дунëдаги нефт еткизувчи энг йирик давлат подшоҳи Фаҳднинг ўлими эълон қилиниши муносабати билан¸ жаҳон бозоридаги нефт нархи кўтарилди ва бир бочка нефт нархи 61 долларга чиқди.
XS
SM
MD
LG