“Бирлик халқ ҳаракати” партияси раҳбарлари Ҳамдам Сулаймонов ва Акбар Орипов, мухолифат вакили Муҳаммадқодир Отахонов, ҳуқуқ ҳимоячилари Саиджаҳон Зайнобиддинов ва Нурмуҳаммад Азизов ҳамон ҳибсда сақлаб келиняпти.
Ҳ.Сулаймоновнинг турмуш ўртоғи Матлуба Сулаймонова сўзларига кўра, ҳибсдагиларнинг яқинлари билан учрашишига рухсат берилмаётир. Яқинлари уларнинг Жиноят кодексининг қайси моддалари бўйича айбланаётганини ҳам билмайди.
“Терговчи адвокатларга айбланувчилар билан кўришиш учун Тошкент қамоқхонаси олдида икки марта учрашув белгилади. Бироқ ҳар икки сафар ҳам адвокатлар ҳибсдагилар олдига кира олмади. 29 август куни илк марта адвокатлар улар билан кўришди”, - деди М.Сулаймонова.
А.Ориповнинг яқинлари у билан Марҳаматдаги ҳисбхонада сақланаётганда бир марта кўришган, холос. Кейин у билан учрашишга рухсат этилмаган.
Ҳибсдагиларнинг жамоатчи ҳимоячиси Эргашбой Қўшмоқов Ўзбекистон шароитидан келиб чиқилса, ҳибсдагилар қийноққа солинаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Маълум бўлишича, ҳибсга олинганлар Жиноят кодексининг 158 (президентни ҳақорат қилиш), 159 (конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 244-моддалари (ноқонуний жиноий гуруҳлар тузиш) бўйича айбланмоқда.