Линклар

Хитой Шимолий Корея ядровий дастури бўйича олиб борилаётган олти томонлама музокара иштирокчилари эътиборига чоршанба куни битим принципларининг навбатдаги, учинчи ишчи лойиҳасини тақдим этажагини билдирди.


Музкарар иштирокчилари бугунги учрашувдан сўнг Шимолий Корея ядровий дастури бўйича қониқарли натижаларга эришилмаганини маълум қилди.
Шимолий Корея делегацияси раҳбари Ким Кеу Гуан журналистларга берган баёнотида музокара иштирокчилари ижобий натижаларга эришишга ҳаракат қилаётганини айтди.
“Орамиздаги келишмовчиликларни камайтириш ва ижобий натижаларга эришишга тайёрмиз. Маълумингизким, агар АҚШ бизга нисбатан ядровий таҳдидни тугатса ва ишончимизни қозонса, биз ядровий қурол ва у билан боғлиқ барча дастурлардан воз кечишга тайёрмиз”, - деди Шимолий Корея расмийси.
Бугунги музокаралар бошланишидан олдин Япония делегациясининг раҳбари Кеничиро Сасае музокараларда ижобий натижалар кутилаётганини таъкидлаган эди.
“Ҳар нечук музокаралардан ижобий натижаларни кутмоқдамиз. Давлатлар позицияларида баъзи келишмовчиликлар бор. Лекин ҳар биримизнинг миллий манфаатларимизни назарда тутган ҳолда, ижобий натижаларга эришишга қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз”, - деди жумладан Япония расмийси.
Мазкур музокаралар бундан уч йил олдин бошланган бўҳрон бўйича тўртинчиси ва энг давомлиси бўлди.
Шимолий Корея, Япония ва Хитойдан ташқари, музокараларда Қўшма Штатлар, Россия ва Жанубий Коря ҳам қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG