Линклар

Ироқдан олинган хабарларга кўра, мамлакат ғарбидаги жангларда етти америка аскари ҳалок бўлган.


Бу ҳақда АҚШ ҳарбийлари баёнот берди. Ҳарбийларга кўра, америка аскарлари душанба куни ўлдирилган. Уларнинг олти нафари Хадиса шаҳрчаси яқинидаги жангларда, яна бири Ҳит шаҳарчасида рўй берган портлашда ҳалок бўлган.
Бошқа хабарларга кўра, бугун худкуш шахс Бағдод марказидан ўтаётган АҚШ патрули олдида машинасини портлатган. Воқеада бир неча киши жароҳатланган.
Бугун эрталаб жанггарилар Бағдод полицияси расмийсини ўлдирган.
Шунингдек, Бақуба шаҳарчасида худкуш содир этган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва тўққиз киши жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG