Линклар

logo-print

Россия ва Хитой шу ойнинг охирида биринчи қўшма ҳарбий машқ ўтказишни режаламоқда.


Синхуа ахборот агентлигининг маълум қилишича, 18-25 августга белгиланган машқларда 10 мингдан ортиқ қўшин қатнашади. Буларга армия, денгиз флоти, ҳаво кучлари, флот пиёда қўшинлари, дессант ва бошқа ташкилий бўлимлар киради. Ҳарбий машқлар Россияиннг Узоқ Шарқидаги Владивосток ҳамда Хитойнинг Шанбонг вилояти худудларида бўлиб ўтади.
Россия ва Хитой Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардир. Синхуа агентлигига кўра, қўшма машқларни кузатиш учун Шанхай гуруҳига кирувчи бошқа давлатлар мудофаа вазирлари таклиф этилади.
Эслатиб ўтамиз, бу ташкилотга Россия ва Хи тойдан ташқари, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.
Хабар қилинишича, Хитой мудофаа вазири бу машқларнинг учинчи давлатлар манфаатларига қарши эмаслигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG