Линклар

Бугун Теҳронда қуролланган шахслар эронлик диссидент журналист Акбар Ғонжий ишини кўриб чиқаётган судьяни отиб ўлдирди.


Адлия бошқармаси матбуот котиби Жамол Каримирад воқеа Теҳрон марказида содир бўлганини айтди.
Хабарларга кўра, мотоцикл минган икки қуролли шахс мурҳум судья Массуд Моғадассий суд биносидан чиқаётган пайтда унга қарата ўт очган.
Қуролланган шахслар воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.
Эроннинг руҳоний етакчиларини танқид қилгани билан ном чиқарган Ғонжий 2001 йилда қатор мақолалар ёзганидан кейин қамоққа олинган эди. Ўз мақолаларида журналист Эрон расмийларининг сиёсий диссидентлар ўлдирилишида қўли борлигини айтган.
Бундан 50 кун олдин Ғонжий очлик эълон қилган.
Ўтган ҳафта Эроннинг собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжоний унинг озод этилишига чақирган эди.
Айни пайтда, Теҳроннинг бошқа ҳудудида Британия ҳаво йўллари ва Бритиш Петролеум ширкатларининг офиси жойлашган бино олдида портлаш содир этилган. Бу воқеада ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Теҳрондаги Британия элчихонасига кўра, порловчи мослама бино олдидадги ахлат ташлайдиган идишга ўрнатилган.
XS
SM
MD
LG