Линклар

Бугун Британия, Франция ва Германия Эронни ўз ядровий дастурларини қайта бошлаши Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги музокаралар тўхтатилишига олиб келишидан огоҳлантирди.


Бу хабар мазкур уч Европа давлати ва ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Хавьер Солана номидан Эроннинг ядровий масалалар бўйича расмийси Ҳасан Ровҳаний номига битилган мактуб орқали етказилди.
Рейтерс ахборот агентлигининг хабар қилишича, “Эрон ўзининг ҳозирда тўхтатиб қўйилган дастурларини қайта бошлайдиган тақдирда, музкаралар тўхтатилади ва бизнинг обшқа чораларни кўришдан ўзга иложимиз қолмайди”, дейилади мактубда.
Франция Бош вазири Эрон ўз ядровий дастурларини қайта тиклайдиган бўлса, бу масала БМТ хавфсизлик кенгашига оширилиши лозимлигини айтди.
Франция Бош вазири Доминик де Вилпен Эрон ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши лозимлигини таъкидлади. Бу мажбуриятлар уранни қайта ишлаш билан боғлиқ барча дастурларни тўхтатишдан иборат эканини эслатди Франция расмийси.
Теҳрон тўққиз ойлик танаффусдан кейин ўз ядровий фаолиятини қайта тиклашини маълум қилди. Теҳрон Европа Иттифоқи ваъда қилган савдо ва хавфсизлик бўйича ёрдам муддати аллақачон ўтиб кетгани сабабли шундай қарорга келганини таъкидламоқда.
Эроннинг Атом Энергияси бўйича идораси раҳбари Муҳаммад Саидий бугун Эрон телевидениеси орқали берган баёнотида, Исфаҳондаги атом заводида урандан газ ишлаб чиқариш икки кун ичида тикланишини айтди.
XS
SM
MD
LG