Линклар

Бугун Саудия Подшоҳи Фаҳд ибн Абдул Азиз дафн этилди.


Подшоҳ Фаҳд душанба куни 83 ёшида вафот этди. 23 йил давомида подшоҳлик қилган Фаҳднинг ўрнини унинг қондош укаси Абдуллоҳ эгаллади. Подшоҳ Абдуллоҳ 1995 йилдан Подшоҳ Фаҳд инсулт касалига чалинганидан бери подшоҳликнинг кундалик ишларини бошқариб келган.
Марҳум подшоҳ Фаҳд Ар-Риёд қабристонида Исломнинг Ваҳобий оқими удумларига кўра, дафн этилди. Унинг қабрига қабр тоши қўйилмайди. Бундан ташқари, бошқа мусулмон давлатлардан фарқли ўлароқ Саудия Подшоҳлиги мотам эълон қилмади.
Марҳум Подшоҳ Фаҳдни жаназасида қатнашган давлат раҳбарлари орасида Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай, Покистон Президенти Парвез Мушарраф, Сурия Президенти Башар ал-Ассадларни кўриш мумкин эди.
Ғарб давлатлари раҳбарлари ва мулозимлари дафн маросимидан сўнг марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Улар орасида Британия Бирлашган қироллиги Шаҳзодаси Чарльз ва АҚШ Вице Президенти Дик Чейнилар бор эди.
Эртага саудияликлар янги Подшоҳ Абдуллоҳга содиқликда қасамёд қилади. Бу маросимида қатнашиш учун Ар-Риёдга жаҳон етакчиларининг келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG