Линклар

Америкалик астронавт Стивен Робинсон Дискавери космик кемасига хавф туғдирган жисмнинг икки бўлагини кема корпусидан олиб ташлади.


Таъмир ишларини очиқ космосда олиб борган фазогир хавфли жисмларни қўлпоқ кийган қўли билан олиб ташлади. Ўзи билан ҳар эҳтимолга қарши олиб олган асбобларни ишга солишга эҳтиёж бўлмади.
Шундан сўнг Робисон кема таъмирланганини эълон қилди.
“Жисмни осонгина олиб ташладим. Куч ишлатишга ҳожат бўлмади. Менимча, бу улкан бемор даволанди шекилли”, - деди хурсанд бўлган фазогир.
НАСА мутахассислари Шаттл русумли кема корпусига ёпишиб қолган бу жисм кеманинг ерга қўниши пайтида унинг иссиқликка қарши тизимига таъсир ўтказиши мумкинлигидан хавотир билдираётган эдилар.
XS
SM
MD
LG