Линклар

Қозоғистоннинг “Адолатли Қозоғистон учун” мухолифат коалицияси бугун расман рўйхатга олинганини маълум қилди.


Мухолифат ҳаракати эълон қилган баёнотда айтилишича, Қозоғистон адлия вазирлиги бугун рўйхатга олинганлик ҳақида тегишли хужжатларни коалиция етакчиларига топширган.
Коалициянинг Астана бўлими раҳбари Серикбай Алибай бу қарорни олқишлади.
“Бизни рўйхатга олишгани яхши бўлди. Энди эркин ҳаракат қила оламиз. Авваллари фаолиятимиз чекланган эди. Энди эса ҳаракат номидан қарорлар чиқаришга ҳаққимиз бор, бу қонуний бўлади. Қозоғистон яқинда қабул қилган қонунларга кўра, сиёсий ҳаракат расман рўйҳатга олинмаса унга нисбатан жарима солинади ёки судга берилади”, - дейди мухолифат аъзоси.
Мухолиф ҳаракатининг расман рўйҳатга олиниши унга келаси президентлик сайловида ўз номзодини таклиф қилиш имконини беради.
XS
SM
MD
LG