Линклар

logo-print

Шимолий Кореянинг ядровий қуроллар дастурини тўхтатишга қаратилган олти томонлама музокараларнинг тўққизинчи куни ҳам ҳеч қандай ижобий натижа бермади.


Бугунги учрашув давомида Хитой битим принципларининг навбатдаги учинчи лойиҳасини тақдим этди. Томонлар битим лойиҳасини куннинг биринчи ярмида муҳокама қилди. Бироқ ёпиқ эшиклар ортида ўтаётган учрашувда бирор натижага эришилганига оид маълумот йўқ.
АҚШ делегацияси раҳбари Кристофер Ҳилл музокараларнинг бу босқичи якунига етаётганини маълум қилди. Бироқ Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмийси томонлар музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олганини айтди.
АҚШ делегацияси Хитой, Япония ва Россия вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Икки томонлама учрашувлар олдидан Ҳилл музокаралардан иштирок этаётган томонларда бештаси битим принципларига розилик беришга тайёр эканини айтди.
Айни пайтда, Шимолий Корея вакили Китм Кей Гуан ўз мамлакати келишмовчиликларни бартараф этишга умид қилаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG