Линклар

Ироқдаги АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, бугун мамлакат ғарбида содир этилган портлашда америкалик 14 аскар ва бир таржимон ҳалок бўлган.


Шунингдек, Ҳадиса шаҳрида бир америка аскарининг жароҳатлангани айтилмоқда.
Франс Пресс ахборот агентлигига кўра, бугунги талофотлар 2003 йилнинг мартида Ироқнинг босиб олинишидан бери ҳалок бўлган Америка ҳарбийларининг сонини 1811га етказган.
Бошқа хабарларга кўра, бугун Ироқнинг Басра шаҳрида америкалик журналист Стивен Винсентнинг жасади топилган.
Ироқ полициясига кўра, сешанба куни қуролланган шахслар журналист ва унинг таржимони Нур Вейдийни ўғирлаб кетишган. Журналист отиб ўлдирилган, таржимон эса оғир жароҳат олган.
Бағдоддаги АҚШ элчихонаси Винсентнинг ўлимини тасдиқлади. Урушдан кейинги Ироқ ҳақидаги китоб муаллифи бўлган журналист охирги икки ой давомида Басрада бўлган.
XS
SM
MD
LG