Линклар

Айни пайтда, БМТнинг атом энергияси бўйича агентлиги Теҳрондан ўз ядровий дастурларини қайта тиклашни бир ҳафтага кечиктиришни сўради.


Эрон бунинг иложи йўқлигини айтмоқда.
Европа Иттифоқи ва АҚШ Эрон ўз ядровий амалиётларини қайта бошлайдиган бўлса, бу масала БМТ хавфсизлик кенгашида кўрилиши лозимлигини айтмоқда. Бу эса Эронга нисбатан санкциялар қўлланишига олиб келиши мумкин.
Айни пайтда, Халқаро Ҳюман райтс уотч ташкилоти Теҳрон ҳукумати эронлик мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларига тазйиқларни кучайтираётганини айтмоқда.
Ҳюман райтс уотчнинг бугун эълон қилинган баёнотида, шанба куни таниқли адвокат Абдулфаттоҳ Султонийнинг ҳибсга олингани ҳамда Нобел мукофоти лауреати Ширин Ибодийга нисбатан таҳдидлар бўлаётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG