Линклар

Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон руҳоний раҳбарлари томонидан мамлакат янги президенти сифатида тасдиқланди.


Аҳмадийнажод ўз ҳукумати соф исломий анъаналарга амал қилажагини таъкидлади.
“Халқ хизматкори сифатида, мамлакат мустақиллиги, миллий манфаатлар ва Ислом маданияти ва қоидаларини ҳимоя қилиш ва сақлашни ўз бурчим деб биламан. Шунингдек, мамлакат ичкариси ва ташқарисида эронликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам менинг бурчимдир”.
Консерватив қарашлардаги Аҳмадийнажод июн ойида ўтказилган сайловларда ғалаба қозонди. Бугун Теҳронда ўтказилган маросимда мамлакатнинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳаменеи уни президент сифатида тасдиқлади.
Аҳмадийнажод ўз президентлик муддати бошланишидан олдин, энди шанба куни парламент олдида қасамёд келитириши керак.
Аҳмадийнажод шунингдек бутун дунёни ядровий қуроллардан озод этишга чақирди ва жаҳон бўйлаб адолат ўрнатилса келишмовчиликлар бартараф этилажагини таъкидлади.
Айни кунларда Эрон ядровий масалалар борасида Ғарб мамлакатлари билан қарама-қаршиликни бошдан кечирмоқда. Кеча Европа Иттифоқи Эрон ўз ядровий амалиётларини қайта бошлайдиган бўлса, бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашига оширишдан огоҳлантирди.
Вашингтон Теҳронни яширинча ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринганликда айбламоқда, Эрон эса бу айбловларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG