Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:34

Қашқадарёда таътил вақтида мардикорлик қиладиган ўқитувчилар бор


Фирдавс Ўзбекистонда ўтган бир йил ичида ўқитувчиларнинг маошлари бир неча марта оширилганига қарамай, қашқадарёлик муаллимлар барибир иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолаётганини билдиряпти.

Коммунал тўловларнинг катталиги, нарх-навонинг қимматлиги туфайли ўқитувчилар олаётган маош оиласи харажатларининг учдан бир қисмини ҳам қопламаяпти.

“Маошлар оширилган бўлса ҳам жуда кам. Кундалик харажатларга ҳам етмайди. Қарзга буғдой олиб, тегирмонга торттириб, кун кечираётган ўқитувчилар бор”, - дейди қашқадарёлик муаллимлар.

Қашқадарёда уч ойлик таътилдан фойдаланиб, мардикорлик ортидан уч-тўрт сўм қўшимча даромад қилишга уринаётган ўқитувчиларни кўплаб учратиш мумкин.

”Ҳозир пахтада ишлаяпмиз. Ойига 60-70 минг сўм ишлаш мумкин. Бу пулга буғдой оламиз, бола-чақага қишлик кийим оламиз”, - дейди ўқитувчилардан бири.

Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, 1 майдан бошлаб олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиларининг ўртача ойлик маоши 83 минг 715 сўмни ташкил этган.

Қарши туманидаги мактаблардан бирининг бошланғич синф ўқитувчиси сўзларига кўра, у биринчи тоифали ўқитувчисидир. 20 соат дарс ўтиб, 15 фоиз устама билан бирга май ойида қўлига 58 минг сўм нақд олган. Лекин мактабда 70-80 минг маош оладиган ўқитувчи йўқ.

Ҳисоб-китобларга кўра, ўқитувчи 1,5 ставка дарс соатига эга бўлса, касб маҳорати учун 25 фоиз ва синфдан ташқари ишлари учун 15 фоиз устама олсагина унинг маоши бутун солиқлари билан бирга вазирлик томонидан келтирилган суммани ташкил этади.

Вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддиларининг айтишича, Қашқадарёдаги бошланғич синф ўқитувчиларининг 15,4 фоизи касб маҳорати учун, 9,2 фоизи синфдан ташқари иши учун устама ҳақ олади.
XS
SM
MD
LG