Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:50

Олий хўжалик суди биноси пикет қилинди


Тўлқин 4 август куни Тошкентдаги Олий хўжалик суди биносини бир гуруҳ фуқаро ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари пикет қилди. Улар, асосан, маиший талабларни илгари сурди.

Андижон воқеаларидан кейин норозилик чиқишлари кескин камайганди. Шу сабабли Олий хўжалик суди биноси олдида плакатлар кўтариб турган 6-7 чоғли киши фуқаролик кийимидаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўраб олинишини тушуниш мумкин эди.

Пикетчиларнинг асосий мақсади Ўзбекистонда суд ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўзбошимчаликлари, қонунбузарликларига норозилик изҳор этиш бўлди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Константин Степановнинг сўзларига қараганда, қонуний тартибда ўтказилиши мўлжалланган пикет фуқаролик кийимидаги ҳуқуқ-тартибот ходимларининг кескин қаршилигига учради. Норозилик акцияси қатнашчиларининг қўлидаги плакатлар зўрлик билан йиртиб ташланди.

Яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси Ольга Краснованинг таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари Америка элчихонаси Ўзбекистондан кетганидан кейин ҳуқуқ ҳимоячиларини йўқотиш билан дағдаға қилган.

Пикет иштирокчиси, Тошкентнинг Яккасарой туманида яшовчи Абдураззоқов уйи ноқонуний равишда тортиб олинганидан норозилик билдирди.

“Мени ўлдига чиқаришиб, уй-жойимни тортиб олишди. Ҳозир дайдига айланганман. На уйим, на ишим бор. Ўзимни ногирон қилишди, хотинимни ўлдиришди. Суддан мени уйсиз, жойсиз қолдирган одамларга чора кўрилишини талаб қиляпман”, - деди Абдураззоқов.

Қисқа муддат давом этган норозилик акцияси иштирокчилари Олий суд биносига таклиф этилди.
XS
SM
MD
LG