Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:15

Тақводор аёллар қамалди


Шайбон 3 август куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари суди пойтахтда яшовчи фуқаролар - 40 ёшли Ҳамида Турсунова ва 59 ёшли Саида Маъмуровани 5,5 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этди.

Бу муслималар конституциявий тузумга тажовуз қилиш (Жиноят кодексининг 159-моддаси), жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш (144-1-прим модда), диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ташкилотларни тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва уларда иштирок этишда (144-2-прим модда) айбдор топилди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, тақводор аёллар “Ҳизб ут-таҳрир” ноқонуний диний гуруҳи аъзолигида айбланган.

“С.Маъмурованинг 2 ўғли ҳам қамоқда. Ҳ.Турсунованинг эри 20 йил муддатга қамалган. Акаси ҳам ҳозир жазо муддатини ўтаяпти”, - деди С.Икромов.

Унинг таъкидлашича, суд жараёнида бир неча қонунбузарликларга йўл қўйилган. Аввало, судланганларга қўйилган бирорта айб ўз исботини топмаган. Хусусан, суд мажлисларида прокурор иштирок этмаган.

Ҳ.Турсунованинг отаси 70 ёшли Акмал отанинг айтишича, унинг қизи худди шу каби айблар билан аввал ҳам 5,5 йилга қамалган ва амнистия бўйича озод этилганига эндигига 4 ой бўлганида яна шу айблар билан ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG