Линклар

Ироқ Бош вазири ўринбосари Аҳмад Чалабийнинг ёрдамчисига суиқасд қилинди.


Ироқ полицияси маълумотига кўра, Ироқ миллий конгресси партияси аъзоси Хайдар Муҳаммад Али ал-Дужайли бугун Бағдодда ўз уйида қуролли шахслар томонидан отиб ўлдирилган.
Айни пайтда, Ироқ конституцияси бўйича мамлакат раҳбарлари йиғилишини жума куни ўтказишга келишилди.
Ройтер ахборот агентлиги хабарига кўра, Иордания хавфсизлик ходимлари Ироқда фаолият юритаётган исёнчиларга алоқадорликда гумон қилинган 17 шахс қўлга олганини билдирди. Улар Иордания расмийларига суиқасд уюштиришни режалаганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG