Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:22

“Интерньюс” ходимлари айбдор топилди


Шайбон Тошкент шаҳри Яккасарой тумани жиноят ишлари суди “Интерньюс-нетворк” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси икки ходимини айбдор, деб топди, лекин ўтган йили эълон қилинган амнистия бўйича уларга жазо белгиламади.

Ваколатхона ижрочи директори Холида Анорбоева ва ҳисобчи Ольга Нормуродова устидан Жиноят кодексининг 190-моддаси 2-банди (лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензия олмасдан шуғулланиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди. Улар ноқонуний тарзда видео ва босма материаллар тайёрлаш ҳамда тарқатишда айланаётганди.

Гарчи Х.Анорбоева ва О.Нормуродова айбдор топилиб, амнистия бўйича жазодан озод этилган бўлса-да, суд “Интерньюс-нетворк” ваколатхонасини ёпиш тўғрисидаги даъвони кўриб чиқмасликка қарор қилди.

Яккасарой тумани прокуратураси судга ваколатхона фаолиятини тўхтатиш тўғрисида ҳам даъво аризаси киритганди.

Ваколатхона адвокати Ҳусан Маҳбубовнинг таъкидлашича, суд бу даъво юзасидан фуқаролик ишлари судига мурожаат қилишни тавсия этган.

Ваколатхона раҳбари Кэтрин Элдрижнинг сўзларига кўра, у ваколатхона фаолиятини тўхтатиш масаласи жиноят ишлари судида кўрилмаслигига аввалдан ишонган, аммо бу масала жиноят иши даражасига олиб чиқилиши мумкинлигидан хавотирда бўлган.

К.Элдриж ваколатхона ҳозир фаолият кўрсатмаётгани, унинг ҳисоб рақами Марказий банк буйруғи билан ўтган йилнинг август ойидан буён ноқонуний тарзда музлатиб қўйилганини маълум қилди.

“Биз бу масалани ҳал этишга ҳаракат қилиб келяпмиз ва бу ҳаракатларимиз давом этади”, - деди К.Элдриж.

Ўзбекистонда “Интерньюс” фаолиятига эътирозлар ўтган йили бошланганди. 2004 йил октябрда Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари суди “Интерньюс-Тошкент” нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини 6 ойга тўхтатиб қўйган эди. Гарчи бу муддат аллақачон ўтиб кетган бўлса-да, ташкилот фаолияти тиклангани йўқ.
XS
SM
MD
LG