Линклар

logo-print

Сирдарёда ич кетишдан одамлар ўляпти


Лобар Норасмий маълумотларга қараганда, Сирдарё вилоятида ўткир диарея, яъни ич кетиш касаллигидан вафот этганлар сони тўққизтага етган. Яқинда боёвутлик икки киши шу касалликдан ўлди.

Улардан бири Ойхумор Абдуназарованинг вафот этганига бир ҳафта бўлди.

“Онам қайт қилиб, ичи кета бошлади. Ҳамшира келиб, аналгин-демидрол уколь қилди. Уколь барибир таъсир қилмади. Шифохонага олиб борганимизда анча яхши бўлиб, овқат еб, чой ичиб қолганди. Бироқ кейин гапирмай, кўзини очмай қўйди”, - дейди марҳуманинг қизи Шаҳноза.

Боёвутнинг 4-бўлими қишлоқ врачлик пункти бош шифокори Саъди Муҳиддиновнинг сўзларига қараганда, вафот этган беморларда ўткир диареянинг ҳали учрамаган янги белгилари кузатилган. Бу белгилар шифокорларга таниш эмаслиги сабабли беморлар ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

“Фикримча, қандайдир микроб ёки токсин борми, беморларнинг буйракларига таъсир қилиб, уни ишлатмай қўйяпти. Балки бу касалликнинг янги туридир”, - деди С.Муҳиддинов.

Шифокорларнинг билдиришича, касаллик камқувват, тўйиб овқатланмайдиган кишиларда кузатиляпти. Касаллик келиб чиқишига, асосан, ҳўл меваларни истеъмол қилиш ва гигиенага риоя этмаслик сабаб бўлаётир.

Яқинда Гулистон шаҳрида яшовчи Мўминжон Пўлатов оиласидан бирданига етти киши еч кетиш касали билан оғриди. Уларнинг аҳволи оғир бўлгани сабабли дастлаб шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанди. М.Пўлатов оила аъзолари билан биргаликда қовун еб, устидан совуқ сув ичгани сабабли касалликка чалингани, ҳозир аҳволи яхши эканини билдирди.

Вилоят санитария эпидемиология назорати маркази бош шифокори ўринбосари Исмоил Эрматов берган маълумотга кўра, жорий йил 7 ой давомида Сирдарёда 284 бемор ўткир диарея касаллиги билан рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич Гулистон шаҳрида ўтган йилгидан 30 фоиз, Сирдарё туманида 16,7 фоиз, Сардоба тумунида 18 фоиз ўсгани кузатилган.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Ғанижон Қаршибоев жорий йилнинг шу даврига қадар вилоятда ўткир диареядан 9 киши вафот этгани тўғрисида маълумотга изоҳ бера олмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG