Линклар

Россия телевидениеси қутқарув кемаси Россияга қарашли бузилиб қолган кичик сув ости кемасини тортиб кетаётганини хабар қилди.


Бу кема Тинч океанининг Камчатка Ярим ороли яқинида 190 метр сув тубида ётган эди. Балиқ тутадиган тўрнинг кема паррагига ўралиб қолгани халокатга сабаб бўлган, деб тахмин қилинаётган эди. Маълумотларга кўра, етти кишидан иборат кема экипажининг аҳволи қониқарли.
Ундан олдин Россия ҳарбий флоти матбуот вакили капитан Игор Дигало АҚШ ва Британия сув ости кемаси экипажини қутқаришга ёрдам бераётганини айтган эди. Хусусан АҚШ Сан-Диего шаҳридан одамсиз бошқариладиган сув остида сузувчи машинани самолётда халокат рўй берган минтақага жўнатган.
XS
SM
MD
LG