Линклар

Туркманистон президентининг матбуот хизматига кўра, Туркманистон ҳукумати 16 минг 298 нафар мигрант ва қочқинга мамлакат фуқаролигини берган.


Туркманистон телевидениесининг пайшанба кунги кечки кўрсатувида Президент Сапармурод Ниёзов фуқаролик берилганлар асосан Ўзбекистон ва тожикистонлик эканини айтган. Президентга кўра, тожикистонликлар 1992 – 97 йилларда Тожикистондаги фуқаролар урушидан қочиб Туркманистонга келган. Туркманистон фуқаролигини олганлар Хауз-Хон шаҳрига жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG