Линклар

logo-print

Британия Бош вазири Тони Блэр терроризмга қарши кенг кўламли кураш чораларини эълон қилди.


Лондонда журналистлар билан учрашувган Блэр янги чоралар низо уйғотиш ва терроризмни тарғиб этувчи гуруҳ ва шахсларга қаратилганини билдириб: “Биз Хизбут-Тахрир ва унга алоқадор Ал-Мухажирийн ташкилотлари фаолиятини таъқиқлаймиз. Биз уларни таъқиқлаш сабабларини чуқур ўрганиб, шу асосда янги қонунга киритиш учун таклифлар берамиз”, – деди Британия Бош вазири.
Тони Блэр ҳукумат номақбул шахсларни мамлакатдан чиқариб юборишни осонлаштириш учун инсон ҳуқуқларига оид қонунларига ҳам тегишли тузатишлар киритилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG