Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:50

Ўзбекистон ногиронлари япон поллаттасига зорми?


Зикрилло Ишонч Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 800 минг атрофида ногирон кишилар яшайди. Рўйхатга олинмаганлар билан қўшиб ҳисоблаганда уларнинг сони бир миллиондан ошиши мумкин.

Мамлакатда ёш ногиронлар ўртасида санъат йўналишида “Мафтункор ранглар дунёси” кўрик-танлови ўтказиб келинади. Бу йилги кўрикда қатнашган хоразмлик Назира Сафарбоева фақат шу танловда ҳақиқат борлигини кўришини айтади.

“Биз бошқа танловларда ҳам иштирок этганмиз. Лекин уларда ҳақиқат йўқ. Негадир имконияти чекланган инсонларга паст назар билан қаралади. Ўзим Зулфияхоним номидаги давлат мукофотига номзодимни қўйган эдим. Тўғрисини айтганда, бу танловда кўп нарса пулга боғлиқ. Иқтидор иккинчи ўринда қолиб кетди”, - дейди Н.Сафарбоева.

Ўзбекистон ногиронларининг муаммолари жуда-жуда кўп. Соғлиқ, таълим соҳаси, ишсизлик ва ҳоказолар уларни ҳам қийнаб келади. Мамлакат ногиронлари, оз бўлса-да, халқаро инсонпарвар ташкилотлар эътиборида туради. Бу ташкилотлар орқали Ўзбекистон ногиронларига чет эллардан турли инсонпарварлик ёрдамлари, жумладан, кийим-кечак, дори-дармон олиб келинади.

Инсонпарварлик ёрдамини тарқатишга масъул ташкилотлардан бирининг вакили Отабек Носиров келаётган кўмак ҳар доим ҳам ногиронларни қувонтиравермаслигини таъкидлади.

“Баъзан шундан кийимлар келадики, улар полни артишга латта сифатида ишлатишга ҳам арзимайди. Бу ёрдамлар жойланган қутилар Америка, Япония ва яна қандайдир тамғалар билан келади. Уни қандай қилиб ногиронларга бериш мумкин? Лекин телевидениеда фалон давлатдан фалон ёрдам келгани мақталади”, - деди Н.Носиров.
XS
SM
MD
LG