Линклар

Эроннинг Европа Иттифоқи таклифларини қабул қилишдан кескин бош тортгани Халқаро атом энергияси агентлигининг сешанба кунги мажлисида муҳокама қилинади.


Эроннинг ядровий дастури атрофида юзага келган бўҳронни ҳал қилиш мақсадида Европа Иттифоқи Эронга ядровий реактор ёнилғиси етказиб беришни, ёнилғи ишлатмасини эса Теҳроннинг Иттифоққа қайтариши таклиф қилинган эди. Бунинг эвазига Эрон уранни бойитиш ишларидан воз кечиши талаб қилинаётганди.
Эрон расмийлари ўз ядровий дастури бўйича фаолиятини яқин кунларда Исфаҳондаги ядровий иншоотда қайта тиклаяжагини билдирди. Халқаро атом энергияси агентлиги мутахассислари Исфаҳонга келаси ҳафтада етиб боради.
Эрон парламентида қилган чиқиши чоғида мамлакат янги президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ядровий дастур тўхталмаса ҳам Эрон қатъий позициясини ифодалаб, бундай деди:
- Ҳар бир ишда биз мантиқдан келиб чиқамиз ва халқаро қонун-қоидаларни ҳурмат қиламиз, бироқ ҳуқуқларимизни топтамоқчи бўлганларни тан олмаймиз.
XS
SM
MD
LG