Линклар

Бугун Ироқда бир неча террористик акт амалга оширилди.


Бағдодда мина ўрнатилган иккита машина портлаб кетди. Биринчи машина йўлдан АҚШ ҳарбий патрули ўтиб кетаётган пайтда портлади. Ҳарбийлар ўт очишга улгуриб қолгани учун мина ўрнатилган машина яқинлашишга улгурмай портлаб кетди ва натижада худкуш ҳайдовчининг ўзи ҳалок бўлди холос. Уч йўловчи яраланди.
Иккинчи машинанинг портлаши туфайли ироқлик икки полиция ходими жароҳатланди.
Мина ўрнатилган учинчи машина Хилла шаҳрига кираверишда, назорат пунктида портлатилди. Полициянинг икки ходими ҳалок бўлди.
Ироқ жанубидаги Басра шаҳрида Британия ҳарбий патрули кетаётган йўлда мина портлатилиб, соқчилардан бири яраланди.
XS
SM
MD
LG