Линклар

Хитой Шимолий Кореянинг ядровий дастури юзасидан 12 кундан бери давом этаётган музокараларда танаффус эълон қилишни таклиф қилди.


Бу ҳақда эълон қилар экан, Хитой радиоси АҚШ делегацияси раҳбари Кристофер Хилл ҳозирча бу таклифни қўлламоқчи эканлигини билдиргани йўқлигини қўшиб қўйди.
12 кундан бери давом этаётган музокаралардан ҳозирча бирон самара чиққани йўқ. Сўзлашувларда қатнашаётган томонлар Шимолий Кореяни ядровий дастурдан воз кечишга кўндирмоқчи. Бунинг эвазига Пхеньянга хавфсизлик кафолати ҳамда иқтисодий ёрдам ваъда қилинмоқда.
Музокараларда 6 мамлакат: АҚШ, Хитой, Шимолий ва Жанубий Кореялар, Россия ҳамда Япония иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG