Линклар

Ғарб ахборот агентликларининг хабар қилишича¸ Ироқда ҳукумат ва Америка кучларига қарши ҳужумлар якшанба куни ҳам давом этди.


АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигига кўра¸ шанба оқшом Ироқ марказида йўл бўйида юз берган портлаш оқибатида АҚШнинг икки аскари ҳалок бўлган¸ уч аскари жариҳатланган.
Касалхона расмийларининг айтишича¸ бугун пойтахт жанубида Ироқнинг уч аскари отиб ўлдирилган. Пойтахтнинг Янги Бағдод туманида Нефт вазирлиги ходимлари қуролли шахслар томонидан ўққа тутилгани оқибатида икки киши ҳалок бўлган¸ бошқа икки одам яраланган.
Тикрит шаҳрида худкуш ҳужумчи ўзини портлатгани натижасида камида беш киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG