Линклар

logo-print

Афғонистон ва АҚШ кучларининг мамлакат жанубидаги Зобул вилоятида олиб борган ҳарбий амалиëтлари жараëнида 8 нафар Толибон исëнчиси ҳалок бўлди.


Шаҳри-сафо туман ҳокими Муҳаммад Расулнинг айтишича¸ амалиëт давомида Толибон ҳаракатининг уч жанггариси қўлга олинган¸ ҳукумат ва АҚШ кучлари талафот кўрмаган.
Ҳозирча Толибон ҳаракати воқеага муносабат билдиргани йўқ. Аммо Толибон матбуот вакили Абдуллатиф Ҳакимий ўтган куни Урузгон вилоятида ҳукуматнинг уч аскари нобуд этилгани ва 11 аскар гаровга олинганини иддао қилмоқда.
Афғонистонда сентябр ойида ўтказиладиган парламент сайловлари олдидан Толибон ҳужумларни кучайтирмоқда. Кеча Мозори-Шариф шаҳрида сайлов номзоди Умар Сафи қуролли шахс ҳужумидан омон қолди.
XS
SM
MD
LG