Линклар

Шимолий Кореиянинг ядровий дастурига оид олти томонлама музокаралар натижасиз якунланди.


АҚШ ҳукумати Шимолий Кореянинг енгил сув ядровий реакторларига эга бўлишига йўл қўйиб бўлмаслигини билдирди. Вашингтонга кўра¸ бундай реакторлар ядровий қурол ишлаб чиқаришга имконият яратади. Олти томонлама музокараларда қатнашган АҚШ вакили Кристофер Ҳиллнинг айтишича¸ Шимолий Кореянинг енгил сув ядровий реакторларига эга бўлиш истагидан воз кечмагани музокараларнинг самарасиз якун топишига сабаб бўлди.
“Ўтган бир неча кун ичида келишувга эришилмаганига нафақат Шимолий Кореянинг тинч мақсадларга қаратилган ядровий энергияси масаласи балки¸ Пхеняннинг енгил сув ядровий реакторларга эга бўлиш борасидаги ниятлари сабаб бўлди”¸ - дейди АҚШ вакили.
XS
SM
MD
LG