Линклар

logo-print

Камчатка ярим ороли соҳилларига яқин жойда чўкиб кетган Россиянинг ҳарбий батискафи ва унинг экипаж аъзолари якшанба куни қутқарилди.


Батискаф Тинч океанининг Камчатка Ярим ороли яқинида 200 метр сув остида балиқ тутадиган тўрнинг кема паррагига ўралиб қолгани натижасида халокатга учраган эди. Британиянинг узоқ масофадан бошқариладиган сув ости аппарати ëрдамида Батискаф паррагига ўралган тўр олиб ташланди. Батискафнинг 7 нафар экипаж аъзоси соғ-саломат қуруқликка чиқди. Қутқариш ишларида Британия¸ Япония ва АҚШ катта ҳисса қўшди.
Адмирал Владимир Пепеляев айниқса Британияга катта миннатдорчилик билдирди.
“Мен британиялик ҳамкасбларимга кўрсатган ëрдамлари учун миннатдорчилик билдираман. Бирга олиб борган фаолиятимиз натижасида бу иш режаланган вақт ичида яъни батискафдаги кислород тугамасдан муваффақиятли амалга ошди”¸ -деди Россия ҳарбийси.
XS
SM
MD
LG