Линклар

Белорус ҳукумати бугун Европа парламенти делгациясининг мамлакатга киришига рухсат бермади.


Поляк дипломати¸ Европа Парламенти вице-президенти Ясек Сарюц-Волский бошчилигидаги мазкур делегация¸ инсон ҳуқуқлари ва демократия вазияти¸ хусусан ҳукумат ва Белорусдаги поляк уюшмаси ўртасида юзага чиққан можарони ўрганиш учун Минскка келаëтган эди.
Минск расмийлари поляк уюшмасини рухсат берилмаган митинг ўтказиш ва ташкилот жамғармасини талон-тарож қилганликда айбламоқда.
Бугунги воқеа¸ Варшава ва Минск ўртасида давом этаëтган дипломатик тортишувни янги босқичга кўтарди. Президент Лукашенко Полшани Белорус ички ишларига аралашаëтганликда айбламоқда ва шу муносабат билан бир неча поляк дипломатини мамлакатдан ҳайдаб чиқарди.
XS
SM
MD
LG