Линклар

logo-print

Япония бош вазири Юничиро Койзумининг радикал иқтисодий ислоҳотлар¸ хусусан почта тизимини хусусийлаштириш ҳақида парламентга тақдим этган қонун лойиҳаси мағлубиятга учради.


Шу муносабат билан Койзуми мамлакатда муддатидан аввал сайловлар ўтказишга чақирди.
”Парламент почта хизматини хусусийлаштиришга ҳожат йўқ¸ деган қарорга келди. Мен эса¸ бу саволга жавобни одамлардан сўрамоқчиман. Шу боис мен парламентни тарқатиб юбордим. Келинг¸ бундан буëғига ислоҳотларни амалга ошириш ва сайловларда ғолиб бўлиш учун кучларни бирлаштирайлик”¸ - деди Япония бош вазири.
Хабарларга кўра¸ парламент қуйи палатасига сайловлар 11 сентябр куни ўтказилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG