Линклар

Ҳокимиятдан ағдарилган Ироқ диктатори Саддам Ҳусайн оиласи¸ унинг хорижий адвокатлари билан тузилган келишув тўхтатилгани¸ бундан кейин Саддам ишини судда унинг фақат ироқлик ҳимоячиси олиб боришини билдирдилар.


Саддам қизларидан бири эълон қилган баëнотга кўра¸ хорижий ҳимоячилар ўзларига берилган имкондан бошқа манфаатлар учун фойдаланганликда айбланадилар.
Бағдод яқинидаги АҚШ ҳибсхонасида сақланаëтган Саддам Ҳусайн инсониятга қарши оғир жиноятларда айбланмоқда. Ҳозирча Саддам устидан маҳкама жараëнининг қачон бошланиши маълум эмас.
XS
SM
MD
LG