Линклар

Жаҳон бозоридаги нефт нархи мисли кўрилмаган даражада кўтарилиб кетди ва бугун бир бочка қорамой қарийб 63 долларга сотилди.


Нефт нархининг бундай кўтарилишига¸ Саудий Арабистонидаги АҚШ ҳукумат биноларига террор ҳужуми бўлиши ҳақидаги огоҳлантирув сабаб бўлди. Бугун ва эртага АҚШ нинг Саудийдаги дипломатик миссиялари хавфсизлик чоралари доирасида ëпиқ бўлади.
Саудийдаги АҚШ нефтни тозалаш иншоотларининг ëпилиш эҳтимоли¸ харидорлар орасида кучли асабийлик туғдирди.
Саудий подшоҳлиги жаҳон бозорига энг кўп нефт етказувчи давлатдир.
Айни пайтда¸ бугун Британия расмийлари Саудий Арабистонида террор ҳужумлари амалга ошириш режаси сўнгги босқичга киргани ҳақида ишончли маълумот борлигини билдирди..
Риëддаги Британия элчихонаси баëнотида¸ террорчиларнинг Саудийдаги ғарбликларга қарши ҳужумга ҳозирланаëтгани¸ хусусан аэропортларнинг нишон маркази бўлиши мумкинлиги айтиалди.
Шу муносабат билан Британия элчихонасининг муҳим бўлмаган хизмати вакилларига мамлакатни тарк этиш тавсия этилади.
XS
SM
MD
LG