Линклар

logo-print

Флоридадаги об-ҳаво ëмонлашгани сабаб¸ АҚШ нинг Дискавери космик кемасининг ерга қўндирилиши 24 соатга кечиктирилди.


Америка астронавтика маркази мувофиқлаштирувчиси Кен Ҳэм¸ кема астронавтларига бу қарорни шундай изоҳлади.
”Биз об-ҳавонинг нобарқарор қолиши туфайли қўнишни амалга оширишга кўп ҳам иштиëқманд эмасмиз. Шу сабаб¸ бу ишни расман 24 соатга кечиктирдик”¸ - деди НАСА расмийси.
Бортида 7 астронавт бўлган Дискаверининг ерга қўниши сешанба Тошкент вақти билан кундузги соат 3 ларга белгиланган.
Дискавери кемаси шу пайтгача ер ва космосдаги халқаро фазо станцияси ўртасида бир неча бор қатнади ва эндиликда бу жараëннинг маълум муддат тўхтатлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG