Линклар

logo-print

Кубалик машҳур қўшиқчи Иброҳим Ферре бугун 78 ëшида вафот этди.


Ферре¸ Кубанинг жаҳон бўйлаб шуҳрат қозонган Буэно Виста Сошиал Клаб гуруҳи солисти эди ва жаҳондаги энг таниқли хонандалардан бири саналарди.
”Менимча¸ Иброҳим Ферре ўз ҳаëтининг сўнгги йилларида метеор янглиғ шуҳрат қозонди. У 20 асрнинг энг машҳур хонанадаларидан бири сифатида ҳаëтдан кўз юмди”, - деди Ферре куйлаган гуруҳ асосчиси Хуан де Маркос.
Ферре ўз қўшиқчилик санъатини 1955 йилда бошлаган бўлса-да¸ 90-йилларда чиқарилган Буэно Виста Сошиал Клаб компакт диски уни дунëга танитди.
Бир ойлик Европа концертидан қайтиши билан кекса хонанда¸ Ҳабана касалхоналаридан бирида вафот этди.
XS
SM
MD
LG