Линклар

Европа Иттифоқи ижроия комиссияси бугун аъзо давлатларни 12 августдан бошлаб Россия ва Қозоғистондан парранда гўшти сотиб олишни таъқиқлашга чақирди.


Бундай чақириқ¸ ҳар иккала давлатда бошланган парранда грипи эпидемияси муносабати билан изоҳланмоқда.
Шундай қилиб¸ Россия ва Қозоғистон Европа Иттифоқига парранда гўшти экспорт қилиш таъқиқланган тўққиз Осиë давлати қаторидан жой олди.
Ҳозиргача Камбоджа¸ Хитой¸ Индонезия¸ Лаос¸ Малайзия¸ Шимолий Корея¸ Покистон¸ Тайланд ва Въетнамда қайд этилган парранда грипи эпидемияси боис¸ бу мамлакатлардан парранда гўшти сотиб олиш иттифоқ бўйича таъқиқланган эди.
XS
SM
MD
LG