Линклар

logo-print

Бугун қирғиз расмийлари уч Европа давлати Ўш ҳибсхонасида қолаëтган 15 Ўзбекистон фуқаросига сиëсий қочқин мақомини беришга розилигини маълум қилдилар.


”Швеция¸ Финляндия ва Ҳолландиянинг бу қочқинларни қабул қилишга тайëр эканликларини бизга билдирганлари ҳақиқат. Ҳозирча биз бу таклифни бош прокуратурага йўлладик”¸ - деди Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Талай Қодиров.
Бунга қадар БМТ нинг қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ҳибсдагилардан 11 тасига қочқин мақомини берган эди¸ яна тўрт нафар қочқин масаласи эса ҳамон муҳокама этилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати 15 қочқиннинг қамоқдан қочган оғир жиноятчилар ва террорчилар эканини даъво қилиб¸ уларнинг ўз ихтиëрига берилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG