Линклар

Андижон ҳамон ёпиқ шаҳар бўлиб қолмоқда


Шайбон Андижон воқеаларидан буён анча вақт ўтган бўлса-да, шаҳар ҳали ҳам мустақил ва хорижий журналистлар учун ёпиқлигича қолмоқда.

Куни-кеча Андижонда бўлиб қайтган “Озодлик” мухбири Турғунбекнинг сўзларига қараганда, Андижон фожеасидан бери деярли уч ой ўтган бўлса-да, шаҳардаги вазият ўша-ўшалигича қолмоқда. Аҳоли ҳамон ахборот қамалида ушлаб турилибди. Хусусан, баъзи кишилар Қирғизистондаги қочқинлар тақдири бўйича ҳам бирорта маълумотга эга эмаслигини айтмоқда.

“Қисқаси, аҳоли ҳамон ахборот очлигини бошдан кечиряпти. Битта мисол. 6 август куни вилоят ҳокимлиги жойлашган Навоий кўчаси тўсиб қўйилди. Лекин бу ҳаракат нима учун амалга оширилгани ҳақида бирорта маълумот тарқатилгани йўқ. Натижада аҳоли ўртасида турли миш-мишлар урчиди”, - дейди Турғунбек.

Турғунбек айни пайтда Андижон мустақил ва хорижий журналистлар учун таҳдидли ҳудуд бўлиб қолаётганини таъкидлади.

“Андижонга борганимда танишларим менга бу ерда журналистик фаолият билан шуғулланмай туришни маслаҳат берди. Уларга бу гапни маҳаллий ҳокимият вакиллари уқтирган экан”, - деди Турғунбек.
XS
SM
MD
LG