Линклар

Россия Тинч океан флоти терговчилари ўтган ҳафтада Камчаткада фалокатга учраган батискафни кўздан кечиришга киришди.


Бу юзадан "ишга совуққон ëндошиш" деган модда асосида жиноий иш очилди.
Душанба куни Россия Президенти Путин Британия Бош вазири Блеерга телефон қилиб¸ фалокатга учраган батискафни қутқариш ишларида ëрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.
Батискаф 200 метр чуқурликдаги денгиз тубида балиқчилар тўрига ўралашиб жойидан қимирламай қолган эди.
Британиянинг масофадан бошқариладиган Скорпио қутқарув ускунаси воситасида Россия сув ости кемаси тўр чангалидан қутқариб олинди.
Россия флоти Британиянинг Скорпио қутқарув ускунасидан иккитасини сотиб олишга қарор қилди.
Бу юзадан чиқиш қилган Россия саноатчилар агентлиги раҳбари Борис Алешин бундай ускунанинг Россияда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин экани¸ аммо бу лойиҳа учун ҳукумат маблағ ажратмаганлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG