Линклар

logo-print

Япониянинг Нагасаки шаҳрида¸ ушбу ҳудуднинг атом бомбаси остида қолганлигининг 60 йиллаигига бағишланган мотам тадбири бўлиб ўтди.


Маросимда Япония Бош вазири Коидзуми мана буларни гапирди:
"Нагасаки ва Хиросима фожеалари такрорланмаслиги учун биз урушга қарши бўлган конституциямиз тақозо қилган йўлдан борамиз ва ядровий қурол тарқалмаслиги борасидаги шартномага риоя қиламиз.Биз дунëни ядро қуролидан ҳоли қилиш ҳаракатининг байроқдорлари бўлишни истаймиз".
1945 йилнинг 9 августида Нагасаки шаҳрига ташланган атом бомбасидан 70 минг киши ҳалок бўлган эди.
Шанба куни Япония Хиросимада атом бомбаси қурбон бўлган 140 минг киши хотирасини ëдга олган эди.
XS
SM
MD
LG