Линклар

Венада Халқаро атом энергияси агентлигининг фавқулода мажлиси ўтмоқда.


Бу фавқуллода мажлис Эроннинг бойитилган уран ишлаб чиқаришни қайтадан бошлагани учун чақирилди.
Эрон расмийлари Халқаро атом агентлиги томонидан кузатув жиҳозлари ўрантилганидан кейин бойитилган уранни тўлиқ ишлаб чиқаришга киришишини билдиришди.
Эрон атом агентлиги раҳбар муовини Муҳаммад Саеди бу борада мана буларни билдирди.
”Исфаҳондаги бошқа ускунларга қўйилган мухр пайшанба куни олиб ташланади. Шу тариқа биз бойитилган уран ишлаб чиқариш жараëнини техник тараққиëт билан уйғунликда¸ тўла равишда қайта тиклаймиз. Биз ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга¸ ўзимиз белгилаган муддатларда эришамиз", - деди Эрон атом агентлиги раҳбар муовини Муҳаммад Саеди.
ЕИ ва расмий Теҳрон ўртасида бўлиб ўтган музокаралар эса натижасиз тугади.
XS
SM
MD
LG