Линклар

logo-print

АҚШ нинг "Дисковери" фазо кемаси ўзи учиб кетган Канаверал қўналғасига эмас¸ балки Калифорниядаги ҳарбий базага муваффақиятли қўнди.


Кема қўниши учун хозирланган Канаверал қўналғаси жойлашган Флорида штатида об-ҳаво ëмон бўлгани учун ана шундай қарорга келинди.
Кема сардори Эллин Коллинс экипаж аъзолари номидан барчани қутлади.
"Биз ерга қайтиб қўнганимиздан баҳтлимиз. Барчангизга қилган ҳизматларингиз учун миннатдорчилик билдирамиз", - деди кема сардори Эллин Коллинс.
Кема очиқ фазода 14 кун бўлди. Астронавтлар тариҳда илк бор очиқ фазо шароитида кема таъмири билан шуғулланишди. Кема юзасидан кўчган кошинлардан бири космик фазони ўзидаëқ алмаштирилди. "Дисковери" парвозининг муваффақиятли якунланганига қарамасдан АҚШнинг Наса фазо агентлиги хавфсизлик нуқтаи назаридан Шатл русумидаги фазо кемалари парвозини тўҳтатиши мумкин деган таҳминлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG