Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:51

Шифокорлар ҳам йўқолиб қоляпти


Андижон халқи бу ерда 13 май куни содир этилган хунрезликлар ҳақида ҳукумат нуқтаи назаридан ўзгача фикрларни бегоналарга гапиришдан чўчиб қолган бўлса-да, ундан кейинги воқеалар ҳақида чўчимасдан сўзлайдиганлар ҳам топилади.

Аммо улар ўз номларини айтмасликни илтимос қилади. “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган андижонлик дастлабки суҳбатдошнинг асли касби шифокор. Унинг айтишича, ҳозир андижонликлар дом-дараксиз йўқолган яқинларини суриштиришга ҳам қўрқади.

“Андижонликлар орасида бугунги вазиятни турлича баҳоловчилар бор. Ўша кунги митингни кўрмаган, бу воқеаларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, уйидан чиқмаганлар учун вазият тинчга ўхшайди. Аммо воқеаларга озгина гувоҳ бўлганларга тазйиқлар бўляпти”, - дейди шифокор.

Андижоннинг Марҳамат туманилик бошқа кишининг сўзларига қараганда, ярадор бўлганлар, уларнинг ота-оналари ҳам терговга чақирилиб, воқеаларни тескари талқин қилишга мажбурланяпти. Аскарлар ўқидан яраланган бўлса, ўқни экстремистлар отганини айтиш уқтириляпти.

“Ўқ текканларни даволаган баъзи шифокорлар ҳам йўқолиб қолгани ҳақида гаплар бор”, - дейди марҳаматлик киши.

Бу гапларни шифокор суҳбатдош ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, ярадорларга ота-онасидан хат, овқат олиб кириб берган шифокорлар исёнчилар билан алоқадорликда айбланган.

“Вилоят шифохонасида бўлим мудири бўлиб ишлаган жарроҳ Илҳомжонга шундай айб қўйилган. Ҳозир бу воқеаларга алоқаси бўлмаганлар ҳам тазйиққа учраяпти. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Андижон воқеаларини фақат ҳукумат нуқтаи назаридан шарҳлаяпти. Аммо минг силлиқлаган билан одамларнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Тазйиқ билан ҳамма нарсани ёпиб юбориб бўлмайди”, - дейди шифокор.
XS
SM
MD
LG