Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:34

Испаниянинг Жаен вилоятида давом этаётган ёнғин туфайли 4 минг гектар ўрмон ва бутазор ёниб кул бўлди.


Испаниянинг Жаен вилоятида давом этаётган ёнғин туфайли 4 минг гектар ўрмон ва бутазор ёниб кул бўлди. Ёнғин хавфи туфайли мамлакатдаги энг катта “Казорла” қўриқхонасидаги мингга яқин одам хавфсиз жойларга кўчирилди. Улар орасида маҳаллий аҳоли ва туристлар ҳам бор. Ўт ўчирувчилар учта катта ёнғиндан иккитасини назорат остига олишга муваффақ бўлди.

Испанияга қўшни Португалияда эса иссиқ об-ҳаво сабабли рўй берган ёнғин оқибатида Европадаги энг йирик ҳисобланган сосна ўрмонининг 10 минг гектардан ортиқ майдондаги дарахт кулга айланди. 11 август куни Португалия ҳукумати ўрмон ёнғинлари хусусида парламентга ҳисобот беради.






*** *** ***

Британия Орнитология ташкилоти мутахассислари 160та дала майдонида ўтказган илмий тадқиқот натижалари 10 август куни эълон қилинди. Ҳисобатда кимёвий моддалар ишлатилмайдиган қишлоқ хўжалик майдонларида кимё моддалари ишлатиладиган майдонларга қараганда ўсимлик турлари 85 фоизга кўплиги билдирилган. Шунингдек, кимёвий моддалар ишлатилмайдиган қишлоқ хўжалик майдонларида қушлар сони 32 фоиз, кўршапалаклар эса 35 фоизга кўп бўлиб, биологик хилма-хиллик даражаси ҳам юқори экан. Ҳозирда Британия қишлоқ хўжалик майдонларининг атиги 3 фоизида кимёвий моддалар ишлатилмайди.






*** *** ***

Артоф-муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи АҚШдаги “Fish and Wildlife” ташкилоти ғарбий Аляскада яшовчи денгиз қундузини қизил китобга киритди. Ташкилот маълумотига кўра, бу ҳайвон мўйнаси қимматбаҳо бўлгани учун одамлар уни доимий равишда овлаб келган. Шу боис ҳозирга келиб бу ҳайвон сони 80-йиллардагига нисбатан учдан иккига камайган.






*** *** ***

Германиянинг Бавария вилояти атроф-муҳит вазири Вернер Шнаппауф глобал иқлим ўзгараётгани боис Германиядаги энг баланд тоғ чўққиларидаги мангу музликлар 20 йил ичида йўқ бўлишини билдирди.

Маълумотларга кўра, Алп тоғларининг Германияга қарашли қисмидаги 2 минг 962 метр баландликдаги Зугспиц чўққиларидаги музликлар эриб, тоғ ёнбағрида жойлашган водийга кунига 35 миллион литр сув оқиб тушяпти. Бунча миқдорлаги сув ўртача шаҳар аҳолисини бир кун тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун етади.






*** *** ***

АҚШ, Австралия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея ва Япония глобал иқлим исишига сабаб бўлаётган зарарли газлар миқдорини камайтириш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
Мутахассислар, атмосферани энг кўп ифлослантираётган АҚШ токи Хитой, Ҳиндистон, Бразилия каби ривожланаётган йирик давлатлар Киото келишувига қўшилмас экан у самарасиз ҳужжат бўлиб қолишини таъкидлаб келмоқда. Оқ Уй маъмурияти атмосферага чиқарётган зарарли газлар миқдорини чеклаш орқали эмас, балки саноат соҳасига янги технологиялар жорий этиш орқали глобал илиқлашув олдини олиш кераклигини таъкидламоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Сийн Мак Кормак келишув ҳақида бундай деди:

“Киото келишуви борасида ташвиш билдирганимиз – АҚШ президенти атроф-муҳит муаммоларига бефарқ, деган маънони англатмайди. АҚШ раҳбари нафақат Америка қолаверса, дунёнинг бошқа давлатлари ҳам ишлаб-чиқариш соҳасига янги технологиялар жорий этиш орқали иқтисодни барқарор ривожлантириш баробарида атроф-муҳит муаммоларини ҳам хал этиш ташаббусини олдинга суряпти”.

Атроф-муҳит ҳимоячилари АҚШ, Австралия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея ва Япония ўртасида имзоланган келишувни кескин танқид қилмоқда. Мутахассислар фикрича, бу келишув бажарилиши мажбурий бўлмагани боис, у глобал илиқлашув олдини олишда самара бермайди.
XS
SM
MD
LG