Линклар

logo-print

АҚШнинг Теннеси шаҳри полицияси қамоқхонада тиббиёт ҳамшираси бўлиб ишлаган аёлни ҳамда у озодликка чиқариб юборган эрини изламоқда.


Сешанба куни кечқурун Кингстон шаҳрида Женнифер Хайатт исмли аёл суд биносидан олиб кетилаётган ҳибсдаги шахсни назорат қилиб кетаётган полиция ходимларига қарата ўт очди. Соқчилардан бири ўлдирилди. Ҳужум қилган аёл ва унинг эри – судланувчи - қочиб, яширинди. Отишма пайтида аёл яраланган бўлиши мумкин.
Жорж Хайатт босқинчилик қилгани учун 35 йилга кесилган ва ана шу муддатнинг эндигина икки йилини ўтирган эди. Унинг турмуш ўртоғи Женнифер қамоқхонада ҳамшира бўлиб ишлар ва маҳбус билан яқин алоқада бўлганлиги аниқланиб қолгач, ишдан бўшатилган эди.
XS
SM
MD
LG