Линклар

Ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаётган ва яқинда Аргентинада қўлга олинган босниялик серб Милан Лукич Хаага трибунали олдида жавоб беришга рози бўлди.


Буэнос-Айрес шаҳар судида кўрсатма берар экан, Лукич Аргентинага қалбаки ҳужжатлар билан келганлигини тан олди ва уни халқаро судга бериш тўғрисидаги қарор юзасидан арз қилмаслигини билдирди.
Собиқ серб қуролли гуруҳларидан бирининг командири бўлган Лукич 90-йилларда Боснияда маҳаллий мусулмонларга қарши қатор жиноятларни амалга оширганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG